BMB HOLDING КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ЕВРОПАГА ТАШРИФИ БОШЛАНДИ

BMB HOLDING КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯНИНГ ЕВРОПАГА ТАШРИФИ БОШЛАНДИ

Жорий йил 25 январдан халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтириш, Европа бозорига рақобатбардош, табиий маҳсулотларни экспорт қилиш, янги лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш ҳамда инновацион технологияларни жалб қилиш мақсадида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Европага учиб кетди. Дастлабки учрашувлар Италияда ўтказилади.

25 январдан 5 февралгача бўлган даврда делегация Италия, Австрия, Польша, Латвия, Швеция, Германия ва Туркия давлатларида бўлади. Унда Европанинг йирик бизнес доиралари вакиллари билан B2B музокаралар, истиқболли қўшма инвестицион лойиҳалар ва экспорт масалаларини амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, футбол ва футзал йўналишларида ҳам ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро кўргазма ва форумларда иштирок этиш, хорижий компаниялар билан консалтинг хизматларини кўрсатиш юзасидан учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Музокаралар натижалари ҳақида кейинги постларимизда хабар бериб борамиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: