ПОЛЬШАНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

ПОЛЬШАНИНГ ИШБИЛАРМОН ДОИРА ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси бошчилигидаги делегациянинг Европа мамлакатлари, хусусан, Польшага ташрифи доирасида бугун 28 январь куни бир қатор йирик бизнес вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Дастлаб, «EQUNICO» компанияси Президенти Кристоф Длугош билан «бизнес-ланч» форматида учрашув ўтказилди. Учрашувда Ҳолдинг тизимидаги корхоналар фаолияти, етиштирилаётган, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. К.Длугош Ўзбекистон бозори унга бегона эмаслигини, бир қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошираётганлигини маълум қилди.

Шунингдек, Ҳолдинг тизимида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни Польшанинг энг йирик савдо тармоқларига етказиб бериш ҳамда ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Навбатдаги учрашув, FoodWell компаниясининг халқаро алоқалар бўйича вакили Заза Ахвледиани билан бўлиб ўтди. Унда асосан озиқ-овқат маҳсулотларининг Польшага импорти бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, майиз, ёнғоқ, туршак, тозаланган бодом, қорақат ҳамда қуритилган анжир маҳсулотларини мазкур давлатнинг йирик савдо тармоқларига етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: