Жорий йилнинг 6 февраль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда жойлашган “Grand Hyatt” меҳмонхонасида BMB HOLDINGнинг Ташқи-иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Сардор Розукулов, маҳаллий савдо ва дистрибуция компаниялари: SRI TERNAK FOOD MART SDN BHD, TRADEWINDS GROUP, Jasmine Food Corporation, Meraque Group Snd Bhd ҳамда MARDI CORPORATION SDN BHD раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Унда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, дуккакли экинлар ва қуритилган маҳсулотлар ҳамда BMB Za’faron маҳсулотларини Малайзия бозорига экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳсулотларнинг сертификатлаштирилиши, савдо тармоқларида жойлаштирилиши, логистика масалалари, дистрибьюторлар ва савдо тармоқлари билан тўғридан-тўғри келишувлар устида иш олиб бориш масалалари кўриб чиқилди.
Натижада, юқорида номлари санаб ўтилган компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини изчил давом эттириш ҳамда уларнинг Ҳолдинг фаолияти ва имкониятлари билан танишишлари учун юртимизга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.