Компания вакили “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Компания вакили “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида BMB Trade Group компанияси жамоасида қувончли воқеа – “BMB-Opera Zafferano” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси бош директори Маматқулов Азиз Акмалович “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди.
BMB Trade Group компанияси жамоаси Азиз Акмаловични мамлакатимиз манфаатлари йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнати ва унинг иқтисодий ривожланишига қўшаётган хиссасининг давлатимиз томонидан тақдирланиши муносабати билан чин дилдан муборакбод этади.
Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ташкил этилган “BMB-Opera Zafferano” қўшма корхонаси BMB Za’faron бренди остидаги миллий заъфарон маҳсулотини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳсулот Европа, Яқин Шарқ ва дунёнинг бошқа мамлакатлари бозорларига муваффақиятли экспорт қилиб келинмоқда.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: