BMB Trade Group компанияси маданий тадбирларни қўллаб-қувватламоқда

BMB Trade Group компанияси маданий тадбирларни қўллаб-қувватламоқда
BMB Trade Group компанияси йирик инвестициявий, спорт ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш қаторида маданий тадбирларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 15-22 май кунлари “Халқлар дўстлиги” санъат саройида бўлиб ўтаётган таниқли хонанда Озода Нурсаидованинг “Ёмғирларда”, деб номланган концерт дастурида компания бош ҳомий сифатида иштирок этмоқда.
Концерт дастури давомида юртимиз санъат ихлосмандлари орасида машҳур бўлган санъаткорлар BMB Trade Group компанияси томонидан BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотини томошабинларга туҳфа этгани ҳам ташриф буюрганларни беҳад қувонтирди.
Шу билан бирга, томошабинлар учун BMB Za’faron маҳсулотини татиб кўриш учун махсус стенд ташкил этилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: