Эрон Ислом Республикасига ишчи ташриф доирасида “SAHARKHIZ SAFFRON” компанияси билан музокаралар ўтказилди

Эрон Ислом Республикасига ишчи ташриф доирасида “SAHARKHIZ SAFFRON” компанияси билан музокаралар ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 15-20 май кунлари BMB Trade Group компанияси таъсисчиси Азиз Маматқулов ва Давлат ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Боходур Абдурахмонов Эрон Ислом Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турибди.
Ташриф доирасида 17-май куни Машҳад шаҳрида бўлиб, Эроннинг заъфарон етиштириш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланишга ихтисослашган “SAHARKHIZ SAFFRON” Agriculture & Industrial Group компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
1932-йилда асос солинган мазкур компания йилига 30 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш кучига эга бўлиб, бугунги кунда дунёнинг бир қанча мамлакатларига экспортни йўлга қўйган.
Шу билан бирга, компания замонавий техникалар билан ускуналанган лаборатория, қадоқлаш ва қайта ишлаш цехларига эга.
Музокаралар якунига кўра томонлар яқин келажакда етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти сифати ва кўламини ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга ишчи ташрифни ташкил этишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: