Бизнес-форумда икки мамлакат давлат ташкилотлари билан бир қаторда бизнес доиралари вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Мазкур тадбир доирасида BMB Trade Group компанияси асосчиси Бекзод Маматқулов бошчилигидаги делегация Сингапур ишбилармон доиралари вакиллари билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган масалалар юзасидан музокаралар ўтказди.
Бизнес-форум давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ҳамда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Сингапур Президенти Ҳалима Яқубга BMB Za’faron бренди остидаги миллий маҳсулот ҳақида атрофлича маълумот бериб, ушбу маҳсулот намунасини тақдим этдилар.
Умуман олганда бизнес-форум Ўзбекистон ва Сингапур мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган самарали майдонга айланди.