Шу аснода, жорий йилнинг 12 июнь куни Аграр соҳаси директори Бобур Мавлонов ва Jizzax FV Agroklaster директори Жаҳонгир Жабборқуловлар аграр соҳасидаги Япония технологияси асосида замонавий иссиқхоналарни ўрганиш, қолаверса келгусида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб турибди.
Ташриф мобайнида Киотонинг қишки турп ва қовоқ-бақлажон етиштурувчи фермер иссиқхонаси билан танишилди.
Шунингдек, истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги йўналишида табиатнинг ноқулай омиллари, турли касаллик ҳамда зараркунандаларга бардошли, серҳосил навларни яратиш, ерларнинг ҳолатини яхшилаш, тежамкор технологияларни амалиётга тадбиқ этиш каби масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ташриф сўнгида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларни муҳокама қилишди.
Дунёдаги энг кучли иқтисодиётга эга бўлган давлатлардан ҳисобланган Япония билан алоқалар шубҳасиз мамлакат ривожига ҳисса қўшишига ишонамиз.