ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КОМПАНИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ЖЎНАТИЛДИ

ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КОМПАНИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ЖЎНАТИЛДИ
Аввал ҳабар берганимиздек, BMB Export Import Global компанияси Латвиянинг Elbi компанияси билан умумий қиймати 1 млн. Еврони ташкил этувчи мева-сабзавот маҳсулотларини мазкур мамлакат савдо тармоқларига етказиб бериш ҳақидаги келишувга эришилганди. Ҳозирда ушбу шартномага мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари манзилга сифатли етказиб берилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 4 август куни мазкур шартнома доирасида BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери томонидан етиштирилаётган экологик тоза, мазаси тилни ёрар ва хуштаъм “торпеда” номи билан машхур бўлган қовуннинг навбатдаги партияси Латвия давлатига экспорт қилинди.
Аҳолини сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи глобал аҳамият касб этаётган бугунги кунда мева-сабзавот кластери томонидан мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиб, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳа халқимизнинг мева-сабзабот ва полиз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ҳамда ушбу тармоқ орқали давлатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: