Arxivlar

BMB Za’faron маҳсулоти USDA Organic (АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган экологик сертификат)сертификатига эга бўлди

BMB Zaʻfaron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотинининг экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш мақсадида Control Union Certifications (Нидерландия) ташкилоти билан ҳамкорликдаги Euro Cert компанияси ёрдамида USDA organic сертификатини олиш бўйича ишлар якунига етди.

ВМВ HOLDING – мамлакат тараққиёти, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, шу йўлда хизмат қилаётган компания! 

Аниқ стратегия асосида амалга оширилаётган тадбирлар тизимлиликни, аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олишни, моддий ресурсларни ана шу йўлда сарф этишни назарда тутади. ВМВ HOLDING ана шундай улуғвор стратегия ва аниқ мақсадлар сари дадил одимламоқда.

Ҳар қандай замон ва маконда бир нарса аниқки, жамият тараққиёти, аҳоли ҳаёти барқарорлигини мустаҳкамлаш бошқарувнинг самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқ. Ривожланишга интилаётган мамлакатларда менежмент доимий равишда такомиллаштирилиши лозим. Бунда ташаббускор, таҳлилий ва танқидий фикрлайдиган, етакчилик қобилияти ва ватанпарварлик туйғусига эга бўлган етакчи кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбек заъфарони шахмат бўйича жаҳон чемпионлари эътиборида!

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) томонидан 2017 йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг бу галги баҳсларида 52 мамлакатдан 338 нафар, жумладан, юртимиздан 33 нафар шахматчи иштирок этди. Қатнашчилар орасида дунё рейтингида юқори ўринларда бораётган Магнус Карлсен, Ян Александрович, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов, Левон Аронян каби етакчи шахмат юлдузлари, чемпионлар борлиги VI жаҳон чемпионати нуфузи баландлигидан далолат беради.

ЙИЛ САРҲИСОБИ 2023

Азиз юртдошлар! Тугаб бораётган 2023 йилда компаниямиз фаолияти, эришилган ютуқлар ҳамда йилнинг энг муҳим воқеаларини ўзида жамлаган сарҳисоб видео ролигини эътиборингизга ҳавола этамиз!

Хитойлик тадбиркорлар билан манфаатли учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 25 декабр куни хитойлик бир гуруҳ ишбилармон доиралари билан “Ўзбекистон экспортчилар” уюшмаси ҳамкорлигида “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасида ўтказилган ташриф чоғида корхона масъуллари, маҳаллий экспортёрлар, ХХРсининг тўқимачилик, саноат, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги йирик ишлаб чиқарувчи тадбиркорлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “давра суҳбати” ташкил этилди.

Футзал бўйича йил фидойилари тақдирланди

Бугун, 26 декабрь куни ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ўтказилди.
Кун тартибидан ЎФАнинг 2023 йилги фаолияти, амалга оширилган ишлар, кейинги йил режалари ҳамда яна қатор масалалар ўрин олди. Жумладан, анжуман давомида турли номинациялар бўйича тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. “Ўзбек футболи жонкуяри” номинациясида бир гуруҳ мутасаддилар, мутахассислар ва футбол фидойилари тақдирланди.