Arxivlar

ALIBABA.COM КОМПАНИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ВА “BMB TRADE GROUP” КОМПАНИЯСИ КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ ЎРТАСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Хитойнинг электрон тижорат, улгуржи савдо, интернет ва технологияларга ихтисослашган трансмиллий технологик компанияси Alibaba.com дунё бўйлаб веб-порталлар орқали халқаро савдо хизматларини тақдим этиб келмоқда. 2022 йил июль ойида биринчи бўлиб Ўзбекистонда ташкил топган NEOUZ.UZ компаниясига Alibaba.com халқаро сервис ҳамкори мақоми берилди.

ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИГА КОМПАНИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ЖЎНАТИЛДИ

Аввал ҳабар берганимиздек, BMB Export Import Global компанияси Латвиянинг Elbi компанияси билан умумий қиймати 1 млн. Еврони ташкил этувчи мева-сабзавот маҳсулотларини мазкур мамлакат савдо тармоқларига етказиб бериш ҳақидаги келишувга эришилганди. Ҳозирда ушбу шартномага мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари манзилга сифатли етказиб берилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси билан инвестиция ва ташқи савдо йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 3 август куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ва Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди.

КОМПАНИЯНИНГ ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда тадбиркорлик ривожланиб, аҳолининг фаровонлиги ошиб бориши эвазига электр энергиясига талабнинг муттасил ортиб бориши ҳам алоҳида эътиборга олинган.

Jizzax High-Tich Group қурилиш компанияси йирик лойиҳаларнинг қурилиш ишларини амалга оширмоқда

Ўзбекистонда қурилиш соҳаси миллий иқтисодиётнинг муҳим устувор тармоғи сифатида белгиланган бўлиб, сўнгги йилларда амалга оширилган жадал ислоҳотлар сабабли юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳаси жадал давом эттирилмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулотларни чуқур қайта ишлашни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмаслигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Кейинги йилларда маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш соҳасида эришилган ютуқлар кўлами кенгайиб бораётгани ана шу жиҳатдан эътиборга моликдир.

BMB Trade Group компанияси ёш, иқтидорли ҳамда салоҳияти юқори кадрларни жалб қилиш мақсадида нуфузли университетлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда

Барчамизга маълумки, компаниямизда фаолият юритаётган ходимларнинг деярли 70% қисми ёшлардан иборат. Тизимга ёш, иқтидорли, креатив ҳамда масъулиятли ёшларни жалб қилиш мақсадида давлат университетлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

BMB-Agroklaster мева-сабзавотчилик кластери Жиззах вилоятининг Арнасой, Шароф Рашидов ҳамда Ғаллаорол туманларида 16 турдаги юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2021 йилдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорига асосан мамлакатимизда озиқ-овқат кластерлари жорий этилиб, бу борада аниқ ижобий натижалар кузатилмоқда.