Истиқболдаги лойиҳалар

Чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси

BMB HOLDING компанияси италиялик ҳамкорлар билан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғишдан тортиб, чиқиндисиз энергия ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ циклда бошқариш бўйича қўшма инвестициявий лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳа Италиядан замонавий технологиялар ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг кириб келиши, чиқиндиларнинг халқ хўжалиги учун зарур бўлган маҳсулотларга айланиши мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ўсишига хизмат қилади.

Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш

ВМВ HOLDING компанияси Венгриянинг Kiss Group компаниялари ўртасида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича инвестицион шартнома имзоланди. Венгриялик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши режалаштирилган лойиҳанинг йиллик қуввати 200 минг тонна кунгабоқар пистасини қайта ишлашга мўлжалланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 90 миллион евро ортиқни ташкил этади. Шунинг 52 миллион еврога тенг қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Ўз навбатида, келгусида маргарин ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ер майдонларидан унумли фойдаланиш, чорвачилик хўжаликлари учун тўйимли озуқалар тайёрлаш миқдорини ошириш ҳамда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, янги доимий ҳамда мавсумий иш ўринлари яратиш имконини беради.